Хоразм вилояти телерадиокомпанияси ҳамда Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги билан ҳамкорликда бугун, 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 75 йиллик байрами муносабати билан “XORAZM” телеканалида телемарафон ўтказилмоқда. Уни онлайн режимида кузатишингиз ҳам мумкин. Дастурда нафақат Хоразм вилоятининг, балки Қорақалпоғистон Республикасининг ҳам Буюк Ғалаба қўшган ҳиссаси ҳақида батафсил ёритиб борилган.






