АсосийЖАМИЯТ

Тошкентда яна 13 киши коронавирусдан соғайди. Жами тузалганлар 1800 дан ошди

Бугун, 9 май куни пойтахтимиздаги 3 та клиникадан жами 13 нафар бемор бутунлай соғайди ва...

'Тошкентда яна 13 киши коронавирусдан соғайди. Жами тузалганлар 1800 дан ошди'ning rasmi

Бугун, 9 май куни пойтахтимиздаги 3 та клиникадан жами 13 нафар бемор бутунлай соғайди ва реабилитацияга кузатилди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди. 

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлари илмий-текшириш институти клиникасида тузалган 1 нафар бемор (эркак) 27 ёшли  Қорақалпоғистон Республикасидан бўлиб, Қозоғистон орқали юртимизга келган ва карантинга олинган. Коронавирус аниқлангач, клиникага ётқизилган.  

Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 6 нафар бемор тузалди. Уларнинг 4 нафари эркак, 2 нафари аёл бўлиб, 1 нафари Россиядан, 2 нафари Қозоғистондан келган ва карантинга олинган. Коронавирус аниқлангач, клиникага ётқизилган. Қолган 3 нафари эса коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Тошкент шаҳридан 2 нафар, Қозоғистон Республикаси, Хоразм, Тошкент ва Наманган вилоятларидан 1 нафардан. Беморлар орасида энг ёши каттаси 43 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 18 ёшда.  

Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида ҳам 6 нафар бемор шифо топди, уларнинг барчаси Тошкент шаҳридан бўлиб, 2 нафари Россиядан, 1 нафари эса Туркиядан келган ва карантинга олинган. Коронавирус аниқлангач, клиникага ётқизилган. Қолган 3 нафари эса коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олган. Уларнинг 4 нафари эркак, 2 нафари аёл бўлиб, энг ёши каттаси 45 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 18 ёшда.

Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 548 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 561 нафарга етди.  

Айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 1803 нафарга етди.

    Бошқа янгиликлар