АсосийЖАМИЯТ

Тошкентда янги Перинатал марказ қуриб битказилди (фото)

Тошкент шаҳри Чилонзор туманида Иккинчи перинатал маркази барпо этилди. Бугун давлатимиз р...

'Тошкентда янги Перинатал марказ қуриб битказилди (фото)'ning rasmi

Тошкент шаҳри Чилонзор туманида Иккинчи перинатал маркази барпо этилди. Бугун давлатимиз раҳбари ушбу Марказни бориб кўрди. 

Хабар берилишича, Перинатал марказда илғор клиникалар тажрибаси асосида энг замонавий қулайликлар яратилган. Унинг биринчи қаватида кўп тармоқли поликлиника, юқори қаватларида беморлар хонаси ва умумий амалиёт хоналари, жумладан, чақалоқлар реанимация бўлими жойлашган. Бу ерда бир вақтнинг ўзида 140 та беморни даволаш мумкин.

Президент тиббиёт марказида яратилган шароитлар билан танишди. Тиббиётда ахборот технологиялари муҳимлигини, лекин бу бўйича шароитлар ҳам, ходимларнинг малакаси ҳам ҳали етарли эмаслигини, шу боис ривожланган давлатлар тажрибаси асосида дастур ишлаб чиқиб, телемедицинани жадал ривожлантириш кераклигини айтди.

Перинатал марказнинг 100 ўринли мажлислар залида юртимиз ва хориждаги мутахассислар билан видеоконференциялар ўтказиш имконияти яратилган.

Марказ биноси инновацион қурилиш материаллари асосида сифатли ва энергия тежамкор қилиб барпо этилган. Шошилинч тиббий ёрдам ҳолатлари учун барча қулайликлар инобатга олинган.

Қуйида Қурилиш вазирлиги ҳамда Президент матбуот хизмати тақдим этган суратлар орқали янги тиббиёт марказини томоша қилишингиз мумкин.

    Бошқа янгиликлар