АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда "Эрасмус +" ҳафталиги ўтказилади

2020 йил 11-15 май кунлари Ўзбекистонда Эрасмус + ҳафталиги онлайн тарзда ўтказилади. &nbs...

'Ўзбекистонда "Эрасмус +" ҳафталиги ўтказилади'ning rasmi

2020 йил 11-15 май кунлари Ўзбекистонда Эрасмус + ҳафталиги онлайн тарзда ўтказилади.  Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди.

"Эрасмус +" ҳафталиги доирасида Европанинг нуфузли университетларида таҳсил олиш, малака ошириш юзасидан энг долзарб саволларга жавоб берилади, лойиҳа доирасида эълон қилинаётган грантлар ва алмашинув дастурлари ҳақида маълумот берилади.

Барча тадбирлар Ўзбекистондаги Эрасмус+ миллий офисининг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ва ZOOM платформасида онлайн тарзда ўтказилади.

Ташкилотчилар: Ўзбекистондаги Эрасмус+ миллий офиси, Олий таълим бўйича экспертлар Миллий гуруҳи, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги Делегацияси.

Батафсил маълумот учун: Тел: + (998-71) 238 99 18/21

e-mail: neo@erasmusplus.uz,

веб-сайт:  http://www.erasmusplus.uz,

Facebook:  https://www.facebook.com/erasmusplusuz/

    Бошқа янгиликлар