АсосийDunyo

Эксперт "Иссиқ ҳаво коронавирус кучайишига сабаб бўлади..." деди

'Эксперт "Иссиқ ҳаво коронавирус кучайишига сабаб бўлади..." деди'ning rasmi

Россиялик эксперт иссиқ ҳаво коронавирус кенгроқ тарқалишига олиб келади деган фикрни билдирди. Бу ҳақда Аниқ.уз маълум қилди.

Россиядаги Ивановский номидаги вирусология илмий-тадқиқот институти профессори Михаил Шчелкановнинг таъкидлашича, иссиқ об-ҳаво коронавирусга чалинган бемор сонининг кўпайишига олиб келади, чунки одамлар ўз-ўзидан карантин қоидаларини буза бошлайдилар.

"Хавф шундаки, кунлар исий бошлаганида одамлар уйда ўтирмай қўяди, кўчага чиқади, натижада вирус тарқалиши тезлашади иссиқ кунлар бошланганида, одамлар бир жойда ўтирмайдилар ва кўчага чиқа бошлайдилар ва бу вирус кучайишига олиб келади", деди Шчелканов.

Шифокор Омск вилоятини мисол қилиб келтирди. Унинг айтишича бу ҳудудда об-ҳаво исий бошлагани туфайли одамлар кўчага интилишди, бу эса беморларнинг кўпайишига олиб келди. 

Россияда айни дамда 210 мингга яқин коронавирус инфекцияси аниқланган, 1 915 киши вафот этган.

Бошқа янгиликлар