Туркиянининг йирик аэропортлар оператори – «TAV Airports» холдинги Қозоғистоннинг иқтисодий пойтахти Олма-Ота шаҳридаги халқаро аэропортга эгалик ҳуқуқини қўлга киритди. Холдин матбуот хизматининг хабарига кўра, бу борада «TAV Airports» ва «VPE Capital» консорциумлари ўртасида шартнома имзоланган. Бу ҳақда Интерпресс.уз хабар берди.
Келишувга кўра, «TAV Airports» 415 миллион доллар эвазига ҳаво бандаргоҳининг камида 75 фоиз акциясига эга бўлди. Қозоғистоннинг жанубий-шарқида жойлашган Олма-Ота аэропорти муҳим логистика бўғини ҳисобланади. Қозоғистондаги барча йўловчи ташиш ҳажмининг ярми ва юк ташиш миқдорининг 68 фоизи айнан Олма-Ота аэропорти ҳиссасига тўғри келади.
2019 йилда Олма-Ота аэропортида йўловчи ташиш ҳажми 13 фоизга ўсиб, 6,4 млн кишига етган.
Қайд этиш керак, «TAV Airports Holding» дунёнинг ўнлаб мамлакатларидаги 90 дан ортиқ аэропортларнинг бошқарувида иштирок этади.






