2020 йил 11 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2453 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда ССВ хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 10 май соат 22:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2418 нафар эди.
1 апрелдан бери янги зарарланиш ҳолатлари сони тузалганлар сонидан кам бўлаётганди. Кеча 9 май куни жами 24та янги ҳолат қайд этилиб, 71 нафар бемор тузалганди.
Шу вақтгача мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 1881 нафарни ташкил этда, айни вақтда касалликдан 527 бемор даволанмоқда.






