АсосийЖАМИЯТ

Наманганда 3 ёшли қизалоқ коронавирусдан тузалди

Наманган вилоятида 16 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб чиқди ва реаби...

'Наманганда 3 ёшли қизалоқ коронавирусдан тузалди'ning rasmi

Наманган вилоятида 16 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб чиқди ва реабилитацияга кузатилди. Бу ҳақда ССВ хабар бермоқда.

Тузалганларнинг барчаси Наманган вилоятидан (8 нафари Наманган шаҳридан, 6 нафари Уйчи туманадан, Норин ва Наманган туманларидан 1 нафардан) бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Уларнинг 3 нафари эркак, 13 нафари аёллар бўлиб, энг ёши каттаси 58 ёшда, ёши кичиги эса 3 ёшли қизалоқ. Вилоятда шу пайтга қадар 179 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 195 нафарга етди.

Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 1897 нафарга етди.

 

 

    Бошқа янгиликлар