АсосийЖАМИЯТ

Тошкентдаги автобазанинг ер ости қувуридан газ сизиб чиқмоқда. Шу сабаб Мирободда газ вақтинча бўлмайди

11 май куни Миробод тумани Тарас Шевченко кўчаси Автобаза ҳудудиги ер ости газ қувуридан г...

'Тошкентдаги автобазанинг ер ости қувуридан газ сизиб чиқмоқда. Шу сабаб Мирободда газ вақтинча бўлмайди'ning rasmi

11 май куни Миробод тумани Тарас Шевченко кўчаси Автобаза ҳудудиги ер ости газ қувуридан газ сизиб чиқиш ҳолати аниқланганлиги сабабли қуйидаги манзилларга вақтинча газ таъминоти тўхтатилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар бермоқда. 

Унга кўра, 

Аҳоли истеъмолчилари:

-Туркистон кўчаси;

-Т.Шевченко кўчаси;

-Афросиёб кўчаси;

-Нукус кўчаси;

-Амир Темур кўчаси;

-Авлиё ота кўчаси;

Улгуржи истеъмолчилар:

-ИИВ маданият саройи;

-“Встреча”, Ландыш” кафеси;

-Федерович тиббиёт маскани;

-Республика клиник касалхонаси;

-"Аргиторт" кафеси;

-Westminsterуниверситети;

-“Планета игрушек" МЧЖ;

-“Расул сервис” МЧЖ;

-“Амура азнабле” МЧЖ;

-"Фотон"АЖ.

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг газ таъминоти қайта тикланади.

    Бошқа янгиликлар