Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги «Соғлом Туризм Сертификати» дастурини ишга туширди.
2020 йил ёз мавсумидан амал қилишни бошлайдиган дастур, туризм соҳасидаги ходимларининг ва мамлакат меҳмонларининг саломатлиги, уларни ташиш, яшаш шароитлари хавфсизлиги бўйича кенг кўламдаги чораларни ўз ичига олади.
Маданият ва туризм вазирлиги бошчилигида, Ички ишлар вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги иштирокида, ҳамда туризм саноатининг барча асосий иштирокчилари билан яқин ҳамкорликда ўтказилаётган «Соғлом Туризмни Сертификатлаш» дастури, туризм соҳасидаги ташкилотлар томонидан, туристик сектор меҳмонлари ва ходимларининг саломатлиги, уларни ташиш, жойлаштириш борасидаги тадбиқ қилиниши шарт бўлган, кенг кўламдаги тадбирлар устидан олий даражадаги назоратни амалга оширади.
Халқаро сертификатлаш идоралари томонидан бериладиган ушбу сертификат, авиакомпаниялар, аэропортлар ва бошқа транспорт объектлари, турар жой сектори, ҳамда жамоат овқатланиш ташкилотларида соғликни сақлаш, меҳнат гигиенаси бўйича юқори талабларнинг бажарилишини тасдиқлайди.
Мехмет Нури Эрсой, Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазири, Халқаро сертификатлаш ташкилотлар кучлари ёрдамида ўтказиладиган, ушбу дастур бўйича қуйидагича баёнот берди:
«COVID-19 пандемияси вақтида, соғлиқни сақлаш тизими ва қўллаган даволаш услублари туфайли, Туркия бутун дунёга ўрнак бўлди. Мазкур сертификатлаш дастурини ишга тушириш, фаолиятини меъёрлаштириш бўйича Туркия, туризм соҳасида ҳам етакчилик қилишни давом эттириш ниятида.»
Бугун COVID-19 вируси туфайли, бутун дунёда кўз кўриб, қулоқ эшитмаган оқибатларга олиб келган умумжаҳон карантин чоралари, тобора юмшатилмоқда ва жамоатнинг мўтадил ҳаётга қайтишида, айни туризм соҳаси муҳим рол ўйнайди.
Маданиятимизнинг ажралмас қисми бўлган меҳмондўстлик, бизни биринчилардан бўлиб «соғлом туризм» форматига тайёр бўлишимизни тақозо этади.
Бизнинг сертификатлаш тизимимиз, Туркияда меҳмонларнинг ўз таътилларини хавфсиз ва тозаликка риоя қилинган ҳолда ўтказишлари, ҳамда ташриф вақтида ўзларини қулай ҳис қилишларини кафолатлаши шарт.
Дастур, ҳаво, денгиз ва қуруқликдаги транспорт ишлари, келиб тушиш портлари, барча дам олиш ва томоша объектлари, шунингдек соҳа ходимлари ва туристларнинг саломатлиги бўйича олдини олувчи ва ҳимояловчи чора-тадбирларни ўз ичига олади».
«Соғлом Туризм Сертификати» дастури 4 рукнга асосланган…
Туркияда ишга туширлган ноёб дастур 4 рукнга асосланади: «Йўловчилар саломатлиги ва хавфсизлиги», «Ходимлар саломатлиги ва хавфсизлиги», «Объектлардаги эҳтиёткорлик чоралари», «Транспорт соҳасидаги эҳтиёткорлик чоралари».
«Йўловчилар саломатлиги ва хавфсизлиги» - туристларнинг мамлакатга кириб келишлари вақтидан, қайтиб учиб кетишларига қадар бўлган даврда улар учун қўлланиладиган эҳтиёткорлик чоралари олиб бориш. Ушбу чоралар рўйхатига, йўловчиларнинг терминалга ниқобсиз киришларини тақиқлаш, уларга текин ҳимоя ниқобларини тарқатиш, аэровокзал / аэропорт ҳудудларининг кириш жойларида тана ҳароратини ўлчаш учун тепловизорли камераларни қўллаш, дезинфекция воситалари ва кабиналарининг етарли миқдорда таъминлаш каби махсус эҳтитёткорлик чоралари киради.
"Ходимлар саломатлиги ва хавфсизлиги» - Транспорт, турар жойлар ва жамоат овқатланиш соҳасида ишлайдиган ходимларнинг жисмоний ва руҳий саломатлигини таъминловчи эҳтиёткорлик чоралари олиб бориш. Махсус чоралар, жумладан ходимлар учун санитар-гигиеник ўқув машқлари, зарур гигиеник/тиббий воситалар билан таъминлаш, ходимлар тана ҳароратини тепловизор камералари ёрдамида назорат қилиш мажбурий талаб бўлиб, бунга ходимларнинг меҳнат ва дам олиш вақти жадвалининг мутаносиб режалаштириш, саломатликни сақлаш, шахсий ва майиший гигиена бўйича ўқув машқлари ўтказиш, персонал саломатлигини дойимий текширишни таъминлаш ва шу соҳадаги бошқа фаолият киради.
«Объектлардаги эҳтиёткорлик чоралари» - эпидемия тарқалишини олдини олиш учун зарур тадбирлар комплекси. Юқтириб олишнинг сони кўпаймаслигини олдини олиш учун, турар жойларда, жамоат овқатланиш жойларида, дам олиш ҳудудларида қўлланиши шарт бўлган махсус тадбирлар ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу тадбирлар сертификатлаш дастури доирасида аниқ белгиланган. Дастур, туристик соҳада фаолият юритувчи персонал орасида ҳамда, мамлакат меҳмонлари орасида пандемия тарқалмаслигини назорат қилиш учун муҳим бўлган, ижтимоий масофани сақлаш, ташқи алоқаларни чеклаш, яккалаш (изоляция) каби тадбирларнинг бажарилишини ва назоратини таъминлайди.
«Транспорт соҳасидаги эҳтиёткорлик чоралари» - ҳаво, ер усти ва денгиз транспортларида қўлланиладиган чора-тадбирлар комплекси.
Транспорт соҳасидаги ходимлар учун ўқув машқлари ўтказиш, ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш, транспорт воситаларини дезинфекция қилиш ва йўловчиларни ташиш тизимини оралиқ хавфсиз масофани сақлаш стандартларига мувофиқ ташкил этиш, сертификатлаш дастури талабларида белгиланган.
Вазир Эрсой жаноблари, сертификатлаш дастури ва унинг Covid-19 вируси авж олишидан сўнг ижтимоий ҳаётнинг мўтадиллаши нуқтаи-назаридан келиб чиқиб кенгайтириш тартиби борасида баёнот бериб, ушбу масалаларнинг қалтис ва муҳимлигини таъкидлади:
“ 2020 йил 4 май ҳолатига, биз халқаро аэропортлар, ички авиалиниялар, автомагистраллар ва туристик объектлар учун масхус ишлаб чиқилган, илмий асосланган пандемик протоколлар ва сертификатлаш учун тадбирларни тузишни тугалладик. Биз шунингдек, 2020 йил май ойидан меҳмонхоналарни сертификатлаш жараёнини бошлашни режлаштирдик. Биз 2020 йил 1 июндан барча матбуот каналларида, шу жумладан Вазирлик веб-сайтида сертификат олган туристик соҳадаги ташкилот ва объектлар рўйҳатини эълон қилишни бошлаймиз.
Биз, Туркия Республикаси, бизнинг фуқоролар, ҳамда мамлакат меҳмонлари, ўз ташрифлари чоғида, ўзларини қулай сезишлари учун, маъсулиятни ҳис қилган холда иш юритамиз.
Турк халқининг меҳмондўстлиги тўғрисида шундай мақол бор: «меҳмонларимизнинг бошимиз устида жойлари бор». Биз доим шу таомилга риоя қилиб келганмиз, ва бунга асосланган зарур амалларни бажаришда давом этамиз.






