Ўзбекистонлик академик лицей ўқувчилари РОCAТОМ халқаро олимпиадасида муваффақият қозонишди. Бу ҳақда Edu.uz расмий канали хабар берди.
2020 йил 8-9 февраль кунлари Тошкентда Россиянинг НИЯУ “ММФИ” томонидан 14 ёшдан юқори мактаб, лицей ўқувчилари ўртасида математика ва физика фанларидан РОCAТОМ халқаро олимпиадаси ўтказилган эди.
Унда Россия, Aрманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Ўзбекистондан ёш математиклар иштирок этди. Мазкур олимпиада натижалари эълон қилинди.
Қувонарлиси, ушбу нуфузли олимпиадада Бухоро давлат университети Қоракўл академик лицейи ўқувчилари Шаҳбоз Ҳасанов, Абдулазиз Ҳайитов, Ўлмасбек Ҳазратов ҳамда Жиззах давлат педагогика институти академик лицейи ўқувчиси Вафо Тоғаевлар муваффақият қозонишди.
Ғолиб ўқувчилар Россия миллий ядро тадқиқот институтининг “Москва инженерлик-физика институти”да грант асосида ўқиш йўлланмасини қўлга киритдилар.






