АсосийЖАМИЯТ

Тошкентда яна 60га яқин коронавирус беморлари қаерда аниқлангани бўйича изоҳ берилди

Кеча, 11 май куни бир неча интернет сайтларида,  “Тошкентда коронавирусга чалинган 60...

'Тошкентда яна 60га яқин коронавирус беморлари қаерда аниқлангани бўйича изоҳ берилди'ning rasmi

Кеча, 11 май куни бир неча интернет сайтларида,  “Тошкентда коронавирусга чалинган 60 дан ортиқ бемор аниқланди. Пойтахт “сариқ” рўйхатда қоладими?” номли мақола эълон қилинди.  Ушбу хабарлар юзасидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги муносабат билдирди:

"Шуни маълум қилиш жоизки, бу беморлар Тошкент шаҳри ва вилояти кесимида аниқланмоқда ҳамда бу касалланганлар карантинга олинган ҳудудда ҳамда жорий йилнинг 10 май куни махсус чартер рейс билан юртимизга чет элдан олиб келинган ватандошларимиз орасидан аниқланган.

Республика махсус комиссияси ҳар куни беморлар ва карантинга олинган аҳоли ҳолати ва саломатлигини назорат ҳамда таҳлил қилиб бормоқда. Ушбу таҳлиллар натижасида ҳудудларнинг карантин тоифаларини  белгилаш ҳақида хулоса чиқариб, уни жамоатчиликка эълон қилади.

Пойтахт ҳаётига оид барча зарур маълумотларни Тошкент шаҳар ҳокимлигининг расмий саҳифасидан олишингиз мумкин", дейилади ҳокимлик Ахборот хизмати хабарида.

    Бошқа янгиликлар