АсосийЖАМИЯТ

"Qanotchi" ресторанининг синов тариқасида очилгани ёлғон бўлиб чиқди. Иш судга оширилди

Пойтахтдаги "Qanotchi" ресторани очилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Тошкент шаҳар ҳок...

'"Qanotchi" ресторанининг синов тариқасида очилгани ёлғон бўлиб чиқди.  Иш судга оширилди'ning rasmi

Пойтахтдаги "Qanotchi" ресторани очилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳолатга муносабат билдириб, ресторан тажриба тариқасида ишга туширилганини айтганди.

"Бу пойтахтимиз масканлари босқичма-босқич очилиши учун чора-тадбирлар тартибини ишлаб чиқиш учун зарур эди. Айни вақтда эксперимент якунига етган, ресторан ёпилган.

СЭОМ, ИИББ ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг умумий хулосасига асосан, шаҳар умумий овқатланиш масканларининг очилиши учун чоралар режаси ҳамда регламенти ишлаб чиқилади.

Эксперимент доирасида Qanotchi ресторани маъмурияти ўз ҳисобидан овқатланиш залини СЭОМ меъёрлари асосида жиҳозлаб, дезинфекция ишларини амалга оширди ва меҳмонларни залда жойлаштириш, уларга хизмат кўрсатиш ва киритиш бўйича барча белгиланган чораларни ишлаб чиқди. 

Батафсил фото- ва видеоҳисобот махсус Комиссияга қарор қабул қилиш учун тақдим қилиниб, унинг асосида умумий овқатланиш масканларини ишга тушириш тартиби белгиланади.

Рестораннинг одатий тартибда ишга тушгани ҳақида оммага тақдим қилинган маълумот юзасидан эса, нотўғри ахборот тарқатиб пойтахт аҳолисига янглиш маълумот беришда айбдорлар, қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади" , дейилганди ҳокимлик хабарида.

Бироқ, айни пайтда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати Давлат инспекциясининг маълум қилишича, “Qanotchi” ресторани карантин талабларига риоя этмасдан ўзбошимчалик йўл билан фаолият юритган.

«Тошкент шаҳар Яккасарой туман Санитария-эпидемиология осойишталиги марказининг 2020 йил 9 майдаги билдирги хатига асосан Муқимий ва Қушбеги 1-тор кўчаси 21-уйда жойлашган “GОURMET RESTAURANT” масъулияти чекланган жамиятига қарашли “Qanotchi” қаҳвахонаси карантин талабларига риоя этмасдан ўзбошимчалик йўл билан фаолият юритгани аниқланди.

Ҳолат юзасидан зудлик билан Тошкент шаҳар санитария-эпидемиология назорати Давлат инспекциясининг буюртмасига асосан Ўзбекистон Республикаси тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича Тошкент шаҳар вакилининг 2020 йил 10 майдаги келишуви асосида текширув амалга оширилди.

Текширув давомида Ўзбекистон Республикасига коронавирус кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 6 майдаги 21-сонли йиғилиш баёнига зид равишда коронавирус пандемияси даврида рухсат берилмаган фаолият тури билан шуғулланаётгани аниқланиб, ушбу корхонанинг иш фаолияти вақтинча тўхтатилди. Қаҳвахона раҳбари Агзамов Сардорхўжа Эркиновичга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик бўйича тўпланган ҳужжатлар қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун Яккасарой туман Маъмурий судига киритилмоқда».

    Бошқа янгиликлар