Россия Федерациясининг турли ҳудудларида қуйидаги йўналишлар бўйича 600 дан ортиқ бўш иш ўринларига фуқаролар таклиф этилади. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги маълум қилди. Унга кўра:
Москва шаҳрида:
- ишлаб чиқариш ва офисларни тозалаш ишларига – 2 киши;
- тиббий ниқоб тикиш ишларига – 10 киши;
- ғишт териш ишларига – 8 киши;
- сотувчи-кассир (сменали иш) – 5 киши;
- ошпаз, таомлар учун буюртмаларни қабул қилиш ва етказиб бериш ишларига – 7 киши.
Москва вилоятида:
- қадоқлаш ишларига – 20 киши.
Санкт-Петербург шаҳрида:
- тикувчилик ишларига – 5 киши;
- ҳайдовчиликка (такси) – 50 киши;
- супер маркетларда ишчи – сони чекланмаган.
Ленинград вилоятида:
- бино ва товарларни қўриқлаш ҳамда кунлик ишларга – 10 киши;
- қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик ишларига – 10 киши.
Калининград вилоятида:
- кунлик ишларга – 20 киши.
Иркутск вилоятида:
- автомобил кузовларини таъмирлаш ва кунлик ишларга – 5 киши;
- ёғоч кесиш ва кунлик ишларга – 3 киши;
- сувоқ ва ғишт териш ишларига – 20 киши.
Улан-Удэ шаҳрида (Бурятия):
- бетон қуйиш ва ғишт териш ишларига – 60 киши.
Татаристон Республикасида:
- ҳайдовчиликка – 4 киши.
Ханты-Мансийск автоном вилоятида:
- кунлик ишларга – 10 киши.
Киров вилоятида:
- станокда арралаш ва кунлик ишларга – 10 киши.
Ростов-на-Дону шаҳрида:
- ғишт териш ва гипсокартон ишларига – 10 киши;
- тикувчилик ишларига – 5 киши.
Тюмень шаҳрида:
- ғишт териш ва кунлик ишларга – 10 киши.
Екатеринбург шаҳрида:
- ғишт териш ва бетон қуйиш ишларига – 10 киши.
Ярослав вилоятида:
- қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик ишларига – 100 киши.
Челябинск шаҳрида:
- товарларни ташиш ва жойлаштириш ишларига – 5 киши.
Самара шаҳрида:
- кунлик ишларга – 20 киши.
Красноярск шаҳрида:
- кунлик ишларга – 12 киши;
- юк ортиш ва тушириш ишларига – 2 киши.
Бошқирдистон Республикасида:
- юк ташиш ва нон ёпиш ишларига – 10 киши;
- қишлоқ хўжалиги ишларига – 5 киши.
Белгород вилоятида:
- қассобчилик ишларига – 20 киши;
- газэлектропайвандлаш ва сантехника ишларига – 10 киши;
- слесарь, фаррошлик ва қурилиш ишларига – 5 киши.
Старый Оскол шаҳрида:
- токарь – 10 киши.
Волгоград вилоятида:
- электропайвандлаш ишларига – 20 киши;
- қурилиш-монтаж ишларига – 10 киши.
Твер вилоятида:
- кунлик ишларга – 1 киши.
Пенза вилоятида:
- ошпазлик ва нон ёпиш ишларига – 4 киши;
- автомобилларни ювиш ишларига – 2 киши;
- қўриқлаш хизматига – 1 киши.
Ушбу ҳудудларда ишлаш истагидаги фуқаролардан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига мурожаат қилишлари сўралади:
Иш изловчи сифатида рўйхатдан ўтиш.
☎️ +998 71 202 33 55






