АсосийЖАМИЯТ

Навоийлик "йигит" "ёқтирган қизи"ни яқин муносабатларини интернетда тарқатиш билан қўрқитиб, 3 миллион сўм пул талаб қилди

6 май куни соат 18:30 да  вилоят ИИБ ва ДХХ ходимлари томонидан Навбаҳор туманида яшо...

'Навоийлик  "йигит"  "ёқтирган қизи"ни яқин муносабатларини интернетда тарқатиш билан қўрқитиб, 3 миллион сўм пул талаб қилди'ning rasmi

6 май куни соат 18:30 да  вилоят ИИБ ва ДХХ ходимлари томонидан Навбаҳор туманида яшовчи 22 ёшли С.Ў. нинг аризаси асосида тезкор тадбир ўтказилди, дея хабар берди ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Ахборот хизмати.

Тадбир давомида, 27 ёшли Ф.Х. 2018 йилдан ҳозирги кунга қадар С.Ў. билан яқин муносабатда бўлиб, С.Ў. фош этилишини хоҳламаган маълумотларни ижтимоий тармоқларга тарқатиб юборишини маълум қилиб, ундан 3 000 000 сўм пулларни талаб қилиб, уларни олган вақтида ушланган. Тадбир давомида Ф.Х. дан 3 000 000 сўм ашёвий далил сифатида расмийлаштирилиб олинган.

Ҳолат юзасидан Навбаҳор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

 

    Бошқа янгиликлар