АсосийЖАМИЯТ

Туркманистон орқали яна кучли ёмғир келмоқда

12-14 май кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали хорижий жанубий ҳудудлар (Эрон)...

'Туркманистон орқали яна кучли ёмғир келмоқда'ning rasmi

12-14 май кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали хорижий жанубий ҳудудлар (Эрон) устида шаклланган нам ҳаво оқими киради.

Шу кунларда республикада вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 13-14 май кунлари эса  айрим жойларга кучли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.  

Республиканинг баъзи туманларига дўл ёғиши ҳам мумкин. Шамолнинг тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши, шамол шиддати 23-28 м/с гача етиши тахмин қилинмоқда.

12-14 май кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор.

    Бошқа янгиликлар