2020 йилнинг 11 май куни соат 16:30 да, 36 ёшли А.Р., бошқарувидаги “Lacetti” русумли автомашинасида Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани “Оқкамар” маҳалласи ҳудудида ҳаракатланиб келаётганида қарама-қарши йўналишига чиқиб кетиб, ушбу йўналишдан келаётган 38 ёшли К.А., бошқарувдаги мотороллер билан тўқнашиб йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.
Натижада мотороллер ҳайдовчиси К.А., тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.
Ҳолат юзасидан Шўрчи тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
"Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари амалдаги йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилишингизни сўраймиз" дейилади хабарда.






