Таиландда карантин сабабли сайёҳлар келмай қўйгач, филларни “ишдан бўшатиб”, ўз ватанлари - ўрмонга қайтара бошлашди.
Сабаби, уларни боқиш учун маблағ йўқлигидир. Эгаларининг айтишича, бечора филлар 20 йил “уйида” бўлмаган. Энди эса филлар хурсанд.Пандемиянинг табиат ва жониворларга кўрсатган ҳиммати шу бўлса керак!






