АсосийДУНË

Германия коронавирус вакцинаси 2021 йилнинг ярмида тайёр бўлишини маълум қилди

Дунёда 5 ой олдин маълум бўлган ва кенг ёйила бошлаган коронавирус қарийиб барча мамлкатла...

'Германия коронавирус вакцинаси 2021 йилнинг ярмида тайёр бўлишини маълум қилди'ning rasmi

Дунёда 5 ой олдин маълум бўлган ва кенг ёйила бошлаган коронавирус қарийиб барча мамлкатларни эгаллаб олди. Бугунги кунга келиб ундан зарарланган одамлар сони 4,1 млн.дан ошиб кетди, ундан 284 мингдан зиёд бемор вафот этди.

Коронавирус устидан ғалабасини эълон қилган ва ғалабасини ўзига хос равишда нишонлаган Хитойнинг шимоли-шарқида коронавирус хавфи кучайгани ва 1,8 минг киши қайта назоратга олингани, Жанубий Корея пайтахти Сеулда инфекция яна уйғона бошлагани учун минглаб тармоқлар қайта ёпилгани ҳақидаги хабарлар пайдо бўлди.

Бу хабарлар умидвор инсониятда яна кучли хавотирларни уйғотди.

Дунёнинг энг қудратли давлати АҚШда инфекциядан вафот этганлар сони қарийб 80 мингтага етди, мамлакатда беморлар сони 1,3 млн.дан ошди.

Коронавирус вакцинаси ёз ойларида тайёр бўлади деган умидбахш муждаларга ишониб ёз фаслини кутаётган одамларга бугун Германия вакцина 2021 йил ярмида тайёр бўлишини эълон қилди.

Лекин, барибир карантинда уйида қолиб кетган  одамлар мутасаддилардан яхши хабарларни кутишдан чарчамаяпти.

    Бошқа янгиликлар