Илгари ҳам Сирдарё вилоят ИИБ ходимлари томонидан Сардобадаги сув тошқинида фуқароларнинг йўқолган буюмлари эгаларига қайтарилгани ҳақида хабар берган эдик. Табиий офатда йўқолган яна бир неча буюмлар Сирдарё вилояти ИИБ ходимлари томонидан ўз эгаларига қайтарилди. Бу ҳақда Сирдарё вилоят ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди.
Сардоба тумани "Дўстлик" МФЙ "Фусункор" кўчасида яшовчи фуқаро Жуманов Одилбекнинг онаси Сотиболдиева Донохонга тегишли тилла буюмлар “Фусункор” кўчасидан Сардоба туман ИИБ ХПБ профилактика инспектори Б.Соатов ва “Юртдош” МФЙ профилактика инспектори Ш.Худойқуловлар томонидан топиб олиниб, Д.Сотиболдиеванинг ўғли О.Жумановга қайтариб берилди.






