1

Улуғнор туманида карантин қоидаларини бузган беш нафар "шоввоз" қамалди

ЖИНОЯТ 12.05.2020, 14:41
Улуғнор туманида карантин қоидаларини бузган беш нафар "шоввоз" қамалди

Республикамиз раҳбарияти томонидан “COYID-19” пандемиясига қарши курашда бир қатор чор-тадбирлар белгиланган. Хусусан, ижтимоий масофани сақлаш, кўчаларда ниқоб билан юриш, мақсадсиз кўчага чиқмаслик шулар жумласидандир. Халқимизнинг маданияти, урф-одати ва пандемия ҳолатида ўзини қўлга ола билишини  алоҳида тамъкидлаш лозим бўлади.

Бироқ, айрим фуқаролар томонидан бизнинг урф-одат ва маданиятимизга зид равишда  ноқонуний ҳаракатлар содир этиб, белгиланган қоидаларга риоя этмаётганликлари ачинарли ҳолатлардан ҳисобланади.

Бир гуруҳ шоввозлар, яъни фуқаролар А.Ш., П.М. ваЕ.К.лар 2020 йил 15апрель куни соат 20:00лар Улуғнор тумани, “Учкўприк” МФЙ ҳудудидаги жамоат жойида алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилишиб, маст ҳолатда бир-бирлари билан ўзаро жанжалашаётганларида, уларни жанжалига М.Р.қўшилиб, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида жамоат жойида ниқобсиз юриб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, шу ердаги ва маҳалладаги қўшниларни тинчлигини бузиб, фуқароларни шаъни ва қадр-қимматини камситувчи уятли сўзлар билан ҳақорат қилиб, майда безорилик ҳаракатларини содир этганлар, шу даврда К.Д. уларнинг жанжалига қўшилиб,карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида жамоат жойида ниқобсиз юриб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, фуқаролар тинчлигини бузиб, фуқароларни шаъни ва қадр-қимматини камситувчи уятли сўзлар билан ҳақорат қилиб, майда безорилик ҳаракатларини содир этиб, фуқаро М.Р.га тегишли автомашинани ён ойнасини қасддан синдириб, унга 128.000 сўм моддий етказган.

Улуғнор туман маъмурий судининг раиси Вахобжон Сиддиков томонидан 2020 йил 30 апрель куни олиб борилган суд мажлисида беш нафар шоввозларга оид маъмурий иш кўриб чиқилиб, суд қарорига асосан, уч нафар шоввоз А.Ш., П.М. ваЕ.К.ларЎзбекистон Республикаси МЖтКнинг 54-моддаси 1-қисмида (карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида жамоат жойида ниқобсиз юриш), МЖтКнинг 187-моддаси 1-қисмида (жамоат жойларида алкоголь маҳсулотини истеъмол қилиш) ва МЖтКнинг 183-моддасида (майда безорилик, яъни жамоат жойларида уятли сўзлар билан сўкиниш, фуқароларга ҳақоратомуз шилқимлик қилиш ҳамда жамоат тартибини ва фуқароларнинг осойишталигини бузувчи шу каби бошқа хатти-ҳаракатларда ифодаланган жамиятда юриш-туриш қоидаларини менсимаслик) назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган деб топилиб, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 34-моддасига асосан узил-кесилуларга 15 (ўн беш) сутка муддатга маъмурий қамоқ жазоси тайинланиб, ундан қамоқда сақлаш учун сарфланган ҳаражатлар ҳисобидан 501.750 сўм давлат фойдасига ундириш;

- бир нафар шоввоз Д.К.Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 54-моддаси 1-қисмида (карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида жамоат жойида ниқобсиз юриш), 612-моддаси 1-қисмида (ўзгалар мулкини  оз миқдорда қасддан нобуд қилиш) ва МЖтКнинг 183-моддасида (майда безорилик, яъни жамоат жойларида уятли сўзлар билан сўкиниш, фуқароларга ҳақоратомуз шилқимлик қилиш ҳамда жамоат тартибини ва фуқароларнинг осойишталигини бузувчи шу каби бошқа хатти-ҳаракатларда ифодаланган жамиятда юриш-туриш қоидаларини менсимаслик) назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган деб топилиб, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 34-моддасига асосан узил-кесил 10 (ўн) сутка муддатга маъмурий қамоқ жазоси тайинланиб, ундан қамоқда сақлаш учун сарфланган ҳаражатлар ҳисобидан 334.500 сўм давлат фойдасига ундириш;

- яна бир нафар шоввоз М.Р.Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 54-моддаси 1-қисмида (карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида жамоат жойида ниқобсиз юриш) ва МЖтКнинг 183-моддасида (майда безорилик, яъни жамоат жойларида уятли сўзлар билан сўкиниш, фуқароларга ҳақоратомуз шилқимлик қилиш ҳамда жамоат тартибини ва фуқароларнинг осойишталигини бузувчи шу каби бошқа хатти-ҳаракатларда ифодаланган жамиятда юриш-туриш қоидаларини менсимаслик) назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган деб топилиб, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 34-моддасига асосан узил-кесил 10 (ўн) сутка муддатга маъмурий қамоқ жазоси тайинланиб, ундан қамоқда сақлаш учун сарфланган ҳаражатлар ҳисобидан 334.500 сўм давлат фойдасига ундириш белгиланди.

Қилмишларида ҳуқуқбузарлик таркибининг мавжудлиги аниқланган беш нафар "шоввоз"лар маъмурий жавобгарликка тортилиши шарт эканлигини қамоқ жазосини ўташ жараёнида тушуниб етса керак.

Ваҳобжон Сиддиқов, Улуғнор туман маъмурий судининг раиси

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1