АсосийЖАМИЯТ

Уй-жойларнинг нархи 1 июлдан 15 фоизга ошиши маълум қилинди

Бу ҳақда “Ўзшаҳар қурилиш инвест” ИК МЧЖ Darakchi.uz га маълум қилди. Ўзбекистон През...

'Уй-жойларнинг нархи 1 июлдан 15 фоизга ошиши маълум қилинди'ning rasmi

Бу ҳақда “Ўзшаҳар қурилиш инвест” ИК МЧЖ Darakchi.uz га маълум қилди.

 Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги “Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида “Ўзшаҳар қурилиш инвест” га 2017-2019 йиллар дастурларида қурилган уй-жойларни сотишда 2020 йил 1 июлга қадар қўшилган қиймат солиғидан озод қилиш белгиланган эди.

Бизга берилган маълумотда, уй-жойлар ва хонадонлар токи фуқаролар номига нотариал тартибда расмийлаштирилгунга қадар “Ўзшаҳар қурилиш инвест” ИК МЧЖ нинг мулки ҳисобланади.  Бугунги кунга келиб, ҳудудий комиссиялар томонидан уй-жойларга бириктирилган фуқароларнинг кўпчилиги юқоридаги имтиёздан фойдаланган ҳолда уй-жойларни ўз номларига расмийлаштириб олишган.  

Турли сабабларга кўра уй-жойларни ўз номларига расмийлаштиришга улгурмаган фуқаролар ўзларига бириктирилган хонадонларни 2020 йил 1 июлга қадар ўз номига нотариал тартибда расмийлаштириб, ипотека кредити ёки тўлиқ ўз ёнидан тўлаш орқали хонадон қиймати "Ўзшаҳар қурилиш инвест" ИК га тўлаб берилмаса, уй-жойлар нархига 15% қўшилган қиймат солиғи қўшилади.  

Масалан 1 м2 ўртача 3 980 000 сўмлик уй-жойларда нарх қўшилган қиймат солиғи билан 4 577 000 сўмни (ҚҚС 597 000 сўм) ташкил қилади. (Ушбу мисол Тошкент шаҳрида 1 та қурилган 7 қаватли уйлар мисолида келтирилган бўлиб, вилоятлар бўйича уларга тақдим қилинган нархларга мутаносиб равишда ўзгаради)  

“Ўзшаҳар қурилиш инвест” фуқаролардан уй-жойлар нархлари ҚҚС қўшилиши ҳисобига кескин ошиб кетишининг олдини олиш учун жорий йилнинг июнь ойи 15 санасига қадар хонадонларни ўз номларига нотариал тартибда расмийлаштиришлари сўралади.  

Ушбу талаб уй-жойларни ўз номларига нотариал тартибда расмийлаштириб, ипотека кредитлари ажратилган фуқароларга тааллуқли эмас.

    Бошқа янгиликлар