АсосийЖАМИЯТ

Сурхондарёлик фуқаронинг карантин сабабли тўхтатилган рейсларга сотиб олган чипта пулини авиа касса қайтариб бермади

Карантин сабабли рейслар тўхтатилганлиги учун Денов тумани, “Тасмасой” маҳалласи яшовчи фу...

'Сурхондарёлик фуқаронинг карантин сабабли тўхтатилган рейсларга сотиб олган чипта пулини авиа касса қайтариб бермади'ning rasmi

Карантин сабабли рейслар тўхтатилганлиги учун Денов тумани, “Тасмасой” маҳалласи яшовчи фуқаро Б.Холматов сотиб олган авиа чиптасининг пулини қайтариб олиш учун авиакассага мурожаат қилди. Касса ходимлари эса сотиб олинган чипта пулини қайтармаслигини айтади. 

Фуқаронинг бундан  норози бўлиб Ўзбекистон Президентининг  “Ишонч телефони”га қилган мурожаати Сурхондарё вилояти истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятилари ҳудудий бирлашмаси Денов туман жамияти мутахассислари томонидан ўрганилди. 

Натижада мурожаат муаллифининг авиа чипта учун тўлаган 1 560 000 (бир миллион беш юз олтмиш минг) сўм пул маблағи тўлиғича қайтариб олиб берилди.

    Бошқа янгиликлар