Аввал хабар берганиимиздек, Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков COVID-19 касаллигига чалингани айтилмоқда. Ҳозирда у шифохонага жойлаштирилган.
Россияда шу кунгача бир қатор давлат хизматчиларида ушбу касаллик аниқланган. Хусусан, Бош вазир Михаил Мишустин, Қурилиш вазири Владимир Якушев, Маданият вазири Ольга Любимовада COVID-19 тести мусбат натижа берган.
Қуйида жаҳон бўйича коронавирус касаллигига чалинган давлат арбоблари билан танишишингиз мумкин:
*Бразилия президенти администрацияси жамоатчилик коммуникациялари котибияти раҳбари Фабио Вайнгартен
* Испания тенг имкониятлар вазири Ирене Монтеро
* Буюк Британия Соғлиқни сақлаш вазирининг беморлар хавфсизлиги бўйича ўринбосари Надин Доррис
* Автсралия ички ишлар вазири Питер Даттон
* Монако князи Альбер II коронавирус аниқланган жаҳондаги дастлабки давлат раҳбари






