Бугун Тошкент, Хоразм ва Наманганда яна 30 нафар бемор тузалгани маълум қилинди. Шу билан жами соғайганлар 2040 нафарга етди.
Аниқроғи пойтахтимиздаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлари илмий-текшириш институти клиникасида 7 нафар, Хоразм вилоятида 18 нафар ва Наманган вилоятида 5 нафар, жами 30 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди ва реабилитацияга кузатилди, деб хабар бермоқда ССВ.
Шундай қилиб, бугуннинг ўзида 52 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2040 нафарга етди.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда юртимизда коронавирус аниқланганлар сони 2519 нафарни, соғайган ва вафот этганлардан ташқари, жами 469 нафар бемор даволанмоқда.






