Ашхободдаги (Тошгузар) бозорида озиқ-овқат ва мева-чева олиш учун одамлар узундан-узоқ навбатда турмоқда. Ҳатто кечаси навбатга терилмоқда, деб хабар бермоқда "Fergananews".
Нашрнинг хабар беришича, баъзи харидорлар эрталаб соат 5-6 лардан келиб навбат олиш учун турмоқда.
Сотувда олма, апельсин, бананнинг бир килоси 10-12 манат (3-3,5 доллар) . Бундан 2 ой олдин бу маҳсулотларнинг нархи 6 манат эди. Хусусий савдо муассасаларида эса сифати бир мунча яхши бўлган меваларнинг нархи 45-50 манат (13-14 доллар)дан сотилмоқда. Нархлар яна ошишидан ҳавотир олган одамлар кўпроқ маҳсулот ғамлаб қўйиш ҳаракатига тушганлиги айтилмоқда.






