АсосийЖАМИЯТ

Beeline компанияси 91 нафар ходими нега карантинга олинганига изоҳ берди

Аввалроқ Тошкент вилоят ҳокимлиги Beeline компаниясининг Тошкент шаҳрида фаолият юритадига...

'Beeline компанияси 91 нафар ходими нега карантинга олинганига изоҳ берди'ning rasmi

Аввалроқ Тошкент вилоят ҳокимлиги Beeline компаниясининг Тошкент шаҳрида фаолият юритадиган 91 нафар ходими Юқори Чирчиқ туманидаги карантин зонасида карантинга олингани ҳақида маълумот берганди.

Beeline компанияси ушбу маълумотга изоҳ берди.

"Куни кеча “Beeline Uzbekistan” ходимлари карантинга жойлаштирилгани ҳақидаги маълумотлар интернет тармоқларида тарқалгани туфайли биз ҳозирги вазиятга аниқлик киритишни истаймиз.

Мамлакатда карантин чоралари жорий этилиши билан "Билайн" ходимларнинг хавфсизлигини ва компаниянинг узлуксиз ишлашини таъминлаш мақсадида ходимларнинг максимал сонини масофавий ишлашга ўтказишни ташкил қилди. Аммо айрим опарацион вазифалар мавжудлиги боис, биз ва жамоамизнинг бир қисми абонентларимиз "Билайн" хизматидан фойдаланишда давом эта олишлари ва компания мутахассислари билан доимо боғланиш имкониятига эга бўлишлари учун шундай мушкул пайтда офисда бўлишимиз шарт.

Афсуски, амалиёт шуни кўрсатдики,  COVID-19 билан касалланиш хавфи ҳаммада мавжуд. Ходимларимиз COVID-19га дуч келиши мумкинлиги хатари пайдо бўлиши билан, компания тегишли санитария ва эпидемиология хизматлари билан биргаликда ишчиларни оммавий тарзда тест синови ўтказди.

Ходимлар ва уларнинг қариндошларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, компания Соғлиқни сақлаш вазирлигининг кўрсатмаларига риоя қилган ҳолда, ўз ходимларини 14 кунлик карантинга жойлаштирди", дейилади изоҳда.

"Вазият назорат остида, жамоамиз ва уларнинг яқинлари учун қилинаётган барча ишлар уларнинг фойдаси учун қилинмоқда. Ходимларимизнинг ҳиссасини қадрлаймиз ва уларнинг садоқатли ва масъулиятли фаолияти учун миннатдормиз! Биз улар билан доимо алоқадамиз ва уларга зарур ёрдамни тақдим этамиз. Одамлар компаниянинг энг қимматли ресурси. Биз учун ходимларнинг саломатлиги ва хавфсизлиги доимо устувор вазифа бўлиб келган ва бўлиб қолади”, - дея қўшимча изоҳ беради компания бош директори Сергей Афонин.

    Бошқа янгиликлар