Айни пайтга қадар Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2547 нафарни ташкил қилмоқда.
Мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 2040 нафарни ташкил этмоқда. 10 киши вафот этган.
Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабековнинг маълум қилишича, коронавирус беморларидан 6 нафарининг аҳволи оғирлигича қолмоқда.
“Фарҳод” бозорида коронавирусга гумон қилинган фуқаронинг таҳлил натижаси маълум бўлди.
Бугун, 13 май соат 06:00 дан бошлаб, Самарқанд шаҳри бўйича карантин қоидалари кучайтирилди, шаҳарга кириш ва чиқиш чекланди.
"Яшил ҳудуд" - Қашқадарёда коронавирус аниқлангани ҳақидаги хабарларга аниқлик киритилди.
Beeline компанияси 91 нафар ходими нега карантинга олинганига изоҳ берди.
Франкфурт шаҳридан чартер рейс орқали 168 нафар юртдошимиз ҳам олиб келинди.
Шунингдек, Ўзбекистон фуқароларини хориждан олиб келиш бўйича 11 майдан 24 майга қадар чартер рейслар жадвали эълон қилинди.
Пандемия сабаб бу йил кириш имтиҳонларида 2та фан қолдирилиши режалаштирилаётгани маълум қилинди.






