Давлат хизматлари агентлиги ва унинг жойлардаги Давлат хизматлари марказлари томонидан Сардобада фуқароларнинг йўқолган ҳужжатларини тиклаб бериш учун аҳоли билан бевосита суҳбатлар ўтказилмоқда.
ФҲДЁ бўлими ходимлари биргаликда шаҳардаги ўқув муассасалари ётоқхонаси биноларига эвокуация қилинган Сардоба, Оқолтин, Мирзаобод тумани фуқароларига сув тошқинида йўқолган туғилганлик, никоҳ ва ўлим ҳақидаги гувоҳномалар тикланиб, ўз эгаларига топширилмоқда.
ДХАнинг маълум қилишича, бугунги кунга қадар жами 566 та ҳужжат, яъни 405 та туғилганлик, 159 та никоҳ, 2 та ўлим тўғрисидаги гувоҳномалар тиклаб берилди.
Мониторинг давом этмоқда, дейилади хабарда.






