Хопкинс университетининг 2020 йил 13 май кунги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга чалинганлар 4 261 747, соғайганлар 1 493 414, вафот этганлар 291 942 нафарни ташкил этмоқда. Ўтган бир сутка давомида ер юзида 86 463 та янги ҳолат яниқланди. Шунингдек, 5 971 нафар одам касаллик сабаб ҳаётдан кўз юмди ва 37 205 нафари тузалди.
Мамлакатлар бўйича беморлар сони:
1. 🇺🇸 АҚШ ➖1 369 574
2. 🇷🇺 Россия ➖ 232 243
3. 🇪🇸 Испания ➖228 030
4. 🇬🇧 Буюк Британия ➖ 227 741
5. 🇮🇹 Италия ➖221 216
6. 🇫🇷 Франция ➖ 178 349
7. 🇧🇷 Бразилия➖ 178 214
8. 🇩🇪 Германия ➖ 173 171
9. 🇹🇷 Туркия ➖141 475
10. 🇮🇷 Эрон ➖110 767
Эслатиб ўтамиз, айни пайтга қадар Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2547 нафарни ташкил қилмоқда.
Мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 2040 нафарни ташкил этмоқда. 10 киши вафот этган.
Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабековнинг маълум қилишича, коронавирус беморларидан 6 нафарининг аҳволи оғирлигича қолмоқда.






