АсосийЖАМИЯТ

Навоий вилоятига кучли сел келди, 300 нафар фуқаро эвакуация қилинди (видео)

Жорий йилнинг 13 май куни тахминан соат 02:30дан 04:30 гача бўлган вақт оралиғида Навоий в...

'Навоий вилоятига кучли сел келди, 300 нафар фуқаро эвакуация қилинди (видео)'ning rasmi

Жорий йилнинг 13 май куни тахминан соат 02:30дан 04:30 гача бўлган вақт оралиғида Навоий вилояти Зарафшон шаҳрида кучли ёғингарчилик сабабли сел келиши кузатилган.

Фавқулотда вазиятлар вазирлигининг бирламчи маълумотларга кўра, сел оқибатида 4 хонадон қисман зарар кўрган.  

Вазият юзасидан Навоий вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 9 та техникаси ва 70 нафар шахсий таркиби зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, 300 нафар фуқарони хавфсиз ҳудудга эвакуация қилди.  

Ўз вақтида кўрилган тезкор чоралар натижасида фуқароларнинг ҳаёти сақлаб қолинди.

    Бошқа янгиликлар