АсосийЖАМИЯТ

Рамазон ҳайит намози қаерда ўқилади? Муфтий аниқлик киритди (видео)

Ижтимоий тармоқларда Ҳайит намозини жоме масжидларда  ўқилиши тўғрисида турли гап-сўз...

'Рамазон ҳайит намози қаерда ўқилади? Муфтий аниқлик киритди (видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Ҳайит намозини жоме масжидларда  ўқилиши тўғрисида турли гап-сўзлар тарқатилмоқда. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов хабарларга муносабат билдирди.

Усмонхон Алимов, муфтий:

— Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган ноўрин гапларда ҳеч қандай асос йўқ. Шу сабабли ҳар хил гап-сўзларга ишонманг. Масжидларда жамоат намозлари бошланишини Ўзбекистон мусулмонлари идораси расман эълон қилади. Озгина қолди, шунчасига сабр қилдик. Шу сабрнинг орқасидан Аллоҳ кўп енгилликларни беряпти…

Олдимизда Рамазон Ҳайити келяпти. Бу борада ҳам ҳар хил миш-мишларга ишонмасдан, Ҳайит намозини ўқиш қандай тарзда бўлиши ҳақида ваколатли идора — Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабар беради.

    Бошқа янгиликлар