АсосийЖАМИЯТ

Фарғона коронавирусдан ҳоли ҳудудга айланиши мумкин. Вилоятда 1 бемор қолди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги  Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар беришича , Фарғона...

'Фарғона коронавирусдан ҳоли ҳудудга айланиши мумкин. Вилоятда 1 бемор қолди'ning rasmi

Соғлиқни сақлаш вазирлиги  Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар беришича , Фарғона вилоятида 6 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар тузалиб чиқди.

Тузалиб чиққанларнинг 3 нафари Туркиядан, 1 нафари Россиядан келган ва карантинга олинган. Касаллик аниқлангач шифохонага ётқизилган.Қолган 2 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқот қилиб, касалликни юқтириб олишган. Уларнинг 2 нафари эркак, 4 нафари аёллардир. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, 3 нафари Фарғона вилоятидан, Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон ва Наманган вилоятларидан 1 нафардан. Улар орасида энг ёши каттаси 54 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 23 ёш.

Вилоятда шу пайтга қадар 156 нафар бемор соғайиб, коронавирусга чалинган 1 нафар бемор қолмоқда. Яъни, водий вилоятлари ичида Фарғона коронавирусдан ҳоли ҳудуд бўлишга жуда яқин турибди.


 

 

    Бошқа янгиликлар