АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда коронавирус билан касалланган оғир беморлар сони ошди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати дав...

'Ўзбекистонда коронавирус билан касалланган оғир беморлар сони ошди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков юртимиздаги коронавирус тарқалиши ҳолати бўйича расмий баёнот берди:

– Мамлакатимизда 13 май соат 10:00 га қадар жами 2568 фуқаро коронавирус инфекцияси билан рўйхатга олинган. Улардан 2040 нафари, яъни 80 фоизи тўлиқ соғайиб, реабилитация марказларига ўтказилган. Соғлиқни сақлаш вазирлигидан олинган маълумотга кўра, шифохоналарда даволанаётган 518 бемордан 12 нафарининг аҳволи оғир.

Эслатиб ўтамиз, кеча 12 май санасида берилган баёнотда аҳволи оғир беморлар сони 6 нафар эди. 

Маълумот ўрнида:

Ҳозирда 43 мингдан зиёд фуқаро карантинда бўлиб турибди. Уларнинг 14 мингдан ортиғи стационар шароитда карантин тадбирларини ўтаяпти.

    Бошқа янгиликлар