АсосийЖАМИЯТ

Интернетда тақалган автомобилни ҳужжатсиз бошқарган "қаҳрамон" видеоси юзасидан расмий изоҳ берилди

Интернет тармоғида “Matiz” русумли автомобилни ҳужжатсиз бошқаргани ҳақидаги видео тарқалд...

'Интернетда тақалган автомобилни ҳужжатсиз бошқарган "қаҳрамон" видеоси юзасидан расмий изоҳ берилди'ning rasmi

Интернет тармоғида “Matiz” русумли автомобилни ҳужжатсиз бошқаргани ҳақидаги видео тарқалди. Бу ҳолатда ҳайдовчи иккита бошқа автомобилнинг ҳаракатига тўсқинлик қилиши оқибатида йўлда келишмовчилик юзага келгани ҳам акс этган.

Ушбу факт бўйича Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати изоҳ берди:

Унда айтилишича, автомобиль ҳайдовчисининг шахси аниқланиб, у 23 ёшли Наримон Х. эканлиги маълум бўлган. Видео 7 май куни тахминан соат 14.00 да Чилонзор туманидаги Эшон-Гузар бозори яқинидаги Тошкент халқа автомобиль йўлида суратга олинган. 

Текширув давомида аниқланишича, Наримон Х. унга тегишли бўлмаган “Matiz” русумли автомобилни (давлат рақами 01 J 278 SA) тегишли ҳужжатларсиз бошқарган, унда ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳам, ишончнома ҳам, суғуртаси ҳам бўлмаган. 

"Йигитнинг бу ишни зарурат юзасидан қилганлигини, қариндошини шошилинч равишда шифокорга олиб бориши керак бўлганлигини айтди. Бу каби ҳолатларда биз транспорт бошқариш учун қонуний ҳуқуққа эга бўлган бошқа ҳайдовчилар хизматларидан фойдаланишни тавсия этамиз", дейилади ушбу муносабатда.

Билдирилган изоҳда Наримон Х.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 135-моддасига (“Йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган ҳужжатлари бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқариши”) мувофиқ баённома расмийлаштирилган ва у бошқарган автомобил жарима майдончасига жойлангани айтилмоқда.

    Бошқа янгиликлар