АсосийЖАМИЯТ

Гўзаллик салонларида қандай эҳтиёт чоралари қўлланиши керак?

АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Хабибулла Оқилов иштирокида ўтказилган брифи...

'Гўзаллик салонларида қандай эҳтиёт чоралари қўлланиши керак?'ning rasmi

АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Хабибулла Оқилов иштирокида ўтказилган брифингда муҳим савол ва мурожаатларга жавоб берилди.

Саволлар: Гўзаллик салонлари ишга тушди. Улар учун қандай эҳтиёт чораларини қўллаш белгиланган?

Интернетда СЭС ходимлари салонларга бориб, санитария қоидаларига риоя қилинмаётгани учун жарима солаётгани ҳақида ўқияпман. Қандай санитария қоидалари ҳақида сўз кетяпти?

Мастерда нечтадан бир марталик кийим бўлиши лозим?

Ҳар бир мижоз қабулидан сўнг бир марталик кийимни алмаштириш мажбурийми?

Қандай жарималар белгиланган?

Жавоб: Тасдиқланган "Санитария қоида ва меъёрлари" талабларида ҳаммаси батафсил келтирилган. Асосийси, навбат тўпламаслик керак. Мижозлар белгиланган вақтда қабулга ёзилиб, келишлари лозим. Асосий тамойил "Битта мастер — битта мижоз". Мастернинг халат ёки тиббиёт формасида бўлиши етарли. Ниқоб, кўзойнак ва қўлқоп — мажбурий.

Ҳар бир мижоз қабулидан сўнг иш ўрнини дезинфекциялаш зарур. Ҳар 2-3 соатда ниқоб алмаштирилади. Сочиқлар бир марталик ёки мижоз ўзи билан олиб келган бўлиши лозим. Шунингдек ускуналар ҳам дезинфекцияланади. Бинони ўз вақтида шамоллатиб туриш керак.

Ушбу қоидаларга риоя қилмаслик белгиланган тартибда жаримага тортилишга сабаб бўлади.

    Бошқа янгиликлар