АсосийJamiyat

Шифокор режали операциядан олдин беморни кўриш вақтида шахсий ҳимоя воситасини кийиши, бемор коронавирусга таҳлил топшириши шартми?

'Шифокор режали операциядан олдин беморни кўриш вақтида шахсий ҳимоя воситасини кийиши, бемор коронавирусга таҳлил топшириши шартми?'ning rasmi

АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Хабибулла Оқилов иштирокида ўтказилган брифингда муҳим савол ва мурожаатларга жавоб берилди.

Саволлар: Хусусий жарроҳлик клиникаси раҳбариман. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳозирги вазиятда шифокорлар (жарроҳ, терапевт ва бошқалар) беморларни қандай қабул қилишлари тўғрисида буйруғи борми?

Шифокор режали операциядан олдин беморни кўриш вақтида ШҲВ (шахсий ҳимоя воситаси)ни кийиши, бемор коронавирусга таҳлил топшириши шартми?

Жавоб: Ўзбекистонда СанПиН , шунингдек, COVID-19 шароитида ишларни ташкил этиш учун вақтинчалик меъёр ва қоидалар ишлаб чиқилган ва тасдиқланган.

Даволаш муассасаларида шифокорлар ШҲВ кийишлари шарт, чунки шошилинч, тез ёрдам машинасида келтирилган, шунингдек, ўзи келган беморларни қабул қилишда — инфекция юқтирган бўлиши мумкин деган эҳтимол билан ёндашилиши зарур.

Режали қабул муассасаларида беморларни  оддий тиббиёт формасида полимераз-занжирли реакция таҳлили билан қабул қилишни ташкиллаштириш мумкин, бироқ ниқоб, қўлқоп ва кўзойнак бўлиши шарт.

 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар