АсосийЖАМИЯТ

Тиббий муассасаларнинг барчасига тиббий хизмат кўрсатишга рухсат бериш вақти келмадими?

АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Хабибулла Оқилов иштирокида ўтказилган брифи...

'Тиббий муассасаларнинг барчасига тиббий хизмат кўрсатишга рухсат бериш вақти келмадими?'ning rasmi

АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Хабибулла Оқилов иштирокида ўтказилган брифингда муҳим савол ва мурожаатларга жавоб берилди.

Савол: Қачон бошқа профиллар бўйича тиббий хизматлар йўлга қўйилади — гинеколог, эндокринолог, стоматолог, кардиолог? Йил давомида битта одамда даволаниб юрган беморлар бор, тиббий муассасаларнинг барчасига рухсат бериш вақти келмадими?

Жавоб: Саволда қайд этилган йўналишлар бўйча ихтисослашган марказлар ва илмий текшириш институтлари, клиникалар ўз ишини давом эттириб келмоқда. Жумладан, акушерилик ва гинекология маркази, перинатал марказалар, тугурук комплекслар, онкология, кардиология, эндокринология, травматология ва ортопедия марказилари, кўз касалликлари ва бошка клиникалар, стоматология ёрдам кўрсатиш муассасалари ҳам ишлаб турибди.

Айрим хусусий клиникалар карантин даврида ишлагани йўқ, лекин карантин чоралари юмшатилиши билан уларнинг ҳам фаолияти давом эттирилади. Энг асосийси — йиллар давомида наслий касалларни кузатувда ушлаб турган оилавий поликлникалар ўз фаолиятини давом эттириб келмокда.  

    Бошқа янгиликлар