АсосийЖАМИЯТ

Қорақалпоғистонда ёмғир аралаш дўл ёғди (видео)

Бугун 13 май 14:00 лар атрофида Қорақалпоғистон Республикасининг Амударё туманидаги М...

'Қорақалпоғистонда ёмғир аралаш дўл ёғди (видео)'ning rasmi

Бугун 13 май 14:00 лар атрофида Қорақалпоғистон Республикасининг Амударё туманидаги Манғит шаҳрида ёмғир билан бирга дўл ҳам ёғди. Бу ҳақда манғитликлар "Замон" информацион дастурига видеолавҳа юборишди. 

Дарҳақиқат, айни вақтда юртимизнинг турли ҳудудларида кучли шамол, ёмғир ва сел ҳолатлари кузатилмоқда. Айрим ҳудудларда шамол ва кучли сел келиши оқибатида аҳоли турар-жойлари ва экинзорларига зарар етганлиги қайд этилмоқда. 

Мутахассислар олдин май ойида бундай ҳодисалар кўп қайд эитлмаганини таъкидламоқда. Улар бу ҳодисаларни иқлим ўзгаришининг аломатлари бўлиши мумкин, дея таъкидлашяпти. 

Айни пайтда ФВВ ва бошқа мутасадди ташкилотлар фуқаролардан табиат инжиқликларидан зарар кўришнинг олдини олиш бўйича тавсиялар бермоқда. Ўз мол-мулкингиз, уй ҳайвонларингиз ва автомобилларингиз зарарланмаслиги учун об-ҳаво маълумотларини кузатиб боринг. мутахассисларнинг огоҳлик бўйича маслаҳатларига амал қилинг.

Ушбу кадрларда кучли ёмғир билан бирга ёққан дўлни кўришингиз мумкин. Видео:

 

    Бошқа янгиликлар