Қозоғистонда 18 майдан бошлаб меҳмонхоналар мажмуалари, сиғими 30 ўринга мўлжалланган овқатланиш жойлари, санитария талабларига мувофиқ ёзги майдончалари бўлган очиқ ҳавода ишлайдиган умумий овқатланиш объектлари фаолиятига рухсат берилмоқда. Бу ҳақда Капитал.кз хабар берди.
Шунингдек, диний ибодат объектларининг санитария меъёрларига мувофиқ ишлаши қайта тикланмоқда. Бунда умумий фойдаланиш майдонининг 30 фоизидан кўпи тўлдирилмаслиги қатъий белгиланган.
Сўнгги маълумотларга кўра, Қозоғистонда коронавирус билан боғлиқ 5 417 та ҳолат қайд этилган. Касалланганларнинг 2 223 нафари соғайган, 32 нафари эса вафот этган. Мамлакатдаги мавжуд беморлар сони 3 162 нафарни ташкил қилмоқда.






