АсосийЖАМИЯТ

Бойсундаги жанжалга мутасаддилардан икки хил изоҳ берилди. Ким ҳақ?

Кеча, 12 май куни Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида озиқ-овқат ва деҳқон бозори (халқ...

'Бойсундаги жанжалга мутасаддилардан икки хил изоҳ берилди. Ким ҳақ?'ning rasmi

Кеча, 12 май куни Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида озиқ-овқат ва деҳқон бозори (халқ тилида Тузбозор) бузилаётгани, савдогарлар ҳали шароити йўқ янги бозорга мажбурлаб кўчиртирилаётгани айтилган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалгач, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги бу ҳолатга изоҳ берганди.

Изоҳда ушбу видео нотўғри талқин қилингани, эски бозор кираверишда турган экскаватор бу бозорни бузиш учун эмас, балки “Ўзбектелеком” АК вилоят филиали Бойсун телекоммуникация боғланмаси томонидан А.Навоий номли ҳамда “Истиқлол” кўчалари бўйлаб халқаро оптик толали алоқа кабелини ётқизиш мақсадида бу кўчада қазиш ишларини бажариш учунгина киритилгани ёзилганди.

Бугун, 13 май куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги шуни маълум қилдики,  Бойсундаги эски бозорнинг кириш қисмида турган экскаватор “Ўзбектелеком”АКнинг Сурхондарё филиали Бойсун телекоммуникация боғланмаси иш фаолиятига алоқаси йўқ.

Вазирлик ахборот хизмати хабар қилишича, ҳозирда “Магистрал ва мултисервис маълумотлар узатиш тармоғини кенгайтириш” лойиҳаси амалга оширилмоқда. Лойиҳани амалга ошириш учун “Ўзбектелеком” АК Сурхондарё филиали Бойсун телекоммуникация боғланмаси туман марказидаги А.Навоий ҳамда Истиқлол кўчалари кесишмасида 200 м канализациясини қуриш ишлари олиб борилган. Аммо қурилиш ишлари 2020 йил 6 май куни тугатилган. 

    Бошқа янгиликлар