АсосийЖАМИЯТ

Сардоба тошқинида оқиб кетган 7 550 та маиший газ баллонларидан 644 таси топилди

“Сардоба” сув омборидаги фавқулодда ҳолат натижасида талофат етган табиий газ қувурлари ва...

'Сардоба тошқинида оқиб кетган 7 550 та маиший газ баллонларидан 644 таси топилди'ning rasmi

“Сардоба” сув омборидаги фавқулодда ҳолат натижасида талофат етган табиий газ қувурлари ва қурилмаларини 1 июнга қадар демонтаж қилиш ҳамда маиший газ баллонларини тиклаш бўйича тармоқ жадвали ишлаб чиқилди, дея хабар қилади Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати.

Сув тошқини натижасида Сардоба тумани “Қўрғонтепа”, “Дўстлик”, “Юртдош”, Оқолтин тумани “Шодлик”, “Саҳоват”, “Аҳиллик” ва Мирзаобод тумани “Навбаҳор”, “Чинобод”, ”Барлос” маҳалларидаги 66 км газ қувурлари, 47 дона газ тақсимлаш қурилмалари ҳамда 7 550 дона маиший газ баллонларига  зарар етган эди.

Амалга оширилган ишлар натижасида 2,28 км газ қувури ва 7 та газ тақсимлаш қурилмаси демонтаж қилиниб, ҳудудлардан 644 дона маиший газ баллонлар топилди.

Талофат кўрган табиий газ қувурлари ва қурилмаларини демонтаж қилиш бўйича тармоқ жадвали ишлаб чиқилди. Унга кўра, 2020 йил 1 июнга қадар газ қувурлари ва тақсимлаш қурилмаларини демонтаж қилиш ҳамда маиший газ баллонлар тиклаш режалаштирилган бўлиб, жами 5 014,0 млн.сўмлик соҳа маблағлари йўналтирилади.  

Шунингдек, вилоятда янгидан барпо этиладиган 3 та массивда қуриладиган уй-жойларни табиий газ билан таъминлаш ишлари ҳам амалга оширилади.

    Бошқа янгиликлар