2020 йил 13 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2612 нафарни ташкил қилмоқда, янги касалланиш ҳолати 16 нафарга кўпайган, дея хабар қилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.
Янги касалларнинг 11 нафари хориждан келиб, карантинга олинган, қолган 5 нафари ҳам олдиндан карантин муассасаларида кузатувда бўлган фуқаролар орасидан аниқланди.
Айни пайтда юртимизда 2076 нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайди. Мамлакатимизда даволанаётган 525 нафар бемордан 12 нафари оғир аҳволда. Шифокорларимиз томонидан барча беморларга стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Ушбу хасталикдан 11 нафар бемор вафот этди.






