АсосийЖАМИЯТ

Журналист Фарғонада ҳужумга учради. Бош прокуратура ишни назоратга олди (видео)

13 май куни “EFFECT UZ” сайти ходими Ғиёсбек Эшов Фарғона вилоятининг Қува туманида жиддий...

'Журналист Фарғонада ҳужумга учради. Бош прокуратура ишни назоратга олди (видео)'ning rasmi

13 май куни “EFFECT UZ” сайти ходими Ғиёсбек Эшов Фарғона вилоятининг Қува туманида жиддий ҳужумга учраганлиги тўғрисида хабар тарқалди. Унда билдирилишича, ушбу ноқонуний ҳолат журналист Қува тумани ҳокимлигида фуқаронинг мурожаатини ўрганганиб бўлиб, Фарғона шаҳарга қайтаётган вақтда рўй берган.  

Номаълум шахслар журналистнинг кўзига газ сепган, машинасининг ойналарини синдирган, оператор калтакланган ва видеокамерани олиб кетишган.  

Ҳолат юзасидан айни пайтда туман ИИБ ва туман прокуратураси ҳамкорликда тергов олди текшириш ҳаракатларини олиб бораётганлиги билдирилди ва ишни Бош прокуратура назоратга олгани маълум қилинди.

"EFFECT.UZ сайтининг ходими Фарғона вилоятининг Қува туманида номаълум шахслар томонидан ҳужумга учраганлиги ҳолати юзасидан туман ИИБ ва прокуратураси билан ҳамкорликда тергов олди текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мазкур ҳолат Бош прокуратура томонидан назоратга олинган.

Текшириш натижалари ҳақида қўшимча равишда хабар берилади", дейилади Бош прокуратура расмий баёнотида.

    Бошқа янгиликлар