АсосийЖАМИЯТ

Алишер Усмонов ажратган маблағ яқин кунларда «Сардоба» жабрдийдаларига тенг қийматда бўлиб берилади

Алишер Усмонов ажратган маблағ сув тошқинидан жабр кўрган сирдарёликларга тарқатилади. Бу...

'Алишер Усмонов ажратган маблағ яқин кунларда «Сардоба» жабрдийдаларига тенг қийматда бўлиб берилади'ning rasmi

Алишер Усмонов ажратган маблағ сув тошқинидан жабр кўрган сирдарёликларга тарқатилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев 13 май куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида айтиб ўтган.

Йиғилишда Шавкат Мирзиёев тадбиркор Алишер Усмонов нафақат ўз ҳамюртларига, балки офатдан жабр кўрган қозоғистонликларга ҳам ёрдам берганини таъкидлаб, унга миннатдорчилигини билдирган. «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракатига ўз ҳиссасини қўшаётган тадбиркорларни ҳам ёддан чиқармаймиз. Тадбиркорларимиз оғир дамларда елкадош бўлмоқда», деган давлат раҳбари. Президент йиғилиш давомида мутасаддиларга аҳоли учун қуриладиган уйлар сифати ва муддати борасида ҳам алоҳида топшириқ берган.

«Уй қурилишини бир йилга чўзманглар, барча жабр кўрган инсонлар икки ойда янги, ҳовлисига райҳон ва мевали дарахтлар экиладиган сифатли уйларга кўчиб ўтиши керак», деган Шавкат Мирзиёев.

Топшириқ бўйича 14 майдан бошлаб вилоят ҳудудида қурилиш ишлари бошланади.

Яқин кунларда президент Сирдарё вилоятига бориши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, асли ўзбекистонлик бўлган Алишер Усмонов Сирдарёдаги сув омбори тўғони бузилиши ва сув тошқини юзага келишидан жабр кўрган аҳолига кўмак бериш учун 15 миллион доллар миқдорида хайрия маблағи ажратган эди.

    Бошқа янгиликлар