АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар нега яна кўпаяётганига аниқлик киритилди

 АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Хабибулла Оқилов иштирокида бўлиб ўтга...

'Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар нега яна кўпаяётганига аниқлик киритилди'ning rasmi

 АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Хабибулла Оқилов иштирокида бўлиб ўтган брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

Хусусан, сўнгги пайтларда касалланганлар сони кунига ўртача 66 тага кўпайиб бормокда. Касалланганлар сони ниманинг ҳисобига ошмоқда, деган саволга аниқлик киритилди.

Маълум қилинишича, янги аниқланган холатлар асосан карантинга олинганлар орасида аниқланган. Булар:

* чартер-рейслар билан чет эллардан қайтариб олиб келинаётган ҳамюртларимиз;

* автомобил йўллари орқали чегарадан ўтиб келаётган фуқароларимиз;

* узоқ масофаларга қатновчи, катта юк ташувчи траспорт воситалари хайдовчилари (дальнобойщиклар) орасидан аниқланмокда.

Қолган, аҳоли орасида аниқланган ҳолатлар фоизи сезиларли даражада паст. Бу карантин тадбирларини енгиллатиш билан боғлиқ эмас.

    Бошқа янгиликлар