АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони ортди, беморларнинг барчаси карантиндагилар

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2620 (+8) нафарни ташкил қилмоқда...

'Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони ортди, беморларнинг барчаси карантиндагилар'ning rasmi

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2620 (+8) нафарни ташкил қилмоқда. 8 нафар янги касалланиш ҳолатининг 4 нафари хориждан келиб, карантинга олинган, қолган 4 нафари ҳам олдиндан карантин муассасаларида кузатувда бўлган фуқаролар орасидан аниқланди. Хориждан келиб, касалланиш қайд этилган фуқароларнинг 3 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси бўлса, 1 нафари эса Қозоғистондан келган.  

Айни пайтда юртимизда 2076 нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 79 фоизни ташкил қилмоқда. Мамлакатимизда даволанаётган 533 нафар бемордан 11 нафари оғир аҳволда. Шифокорларимиз томонидан барча беморларга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2612  нафарни ташкил қилган эди.

Мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 2076 нафарга етди.

Кеча Самарқандда коронавирус беморларидан бири вафот этди ва бу билан ушбу хасталик қурбонлари сони 11 нафар бўлди.

    Бошқа янгиликлар