АсосийЖАМИЯТ

Қашқадарё хавфли бурилишда сирпаниб ЙТҲга учраган автомобиль йўловчиси воқеа жойида вафот этди (фото)

Кеча, 13 май куни соат 12:30 ларда, Қашқадарё вилояти, Касби тумани, Назартепа қишлоғида &...

'Қашқадарё хавфли бурилишда сирпаниб ЙТҲга учраган автомобиль йўловчиси воқеа жойида вафот этди (фото)'ning rasmi

Кеча, 13 май куни соат 12:30 ларда, Қашқадарё вилояти, Касби тумани, Назартепа қишлоғида  ҳайдовчи 1984 й.т. А.Т. (эркак) “Нексия” русумли транспорт воситаси тезлигини меъёридан оширган ҳолда бошқариб кетаётиб, ёмғир ёғганлиги сабабли йўлнинг хавфли бурилиш қисмида сирпаниб, рул бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги дарахтга урилган.Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Натижада, транспорт воситаси салони олди ўриндиғида ўтирган йўловчи 1963 й.т. А.Т. (эркак) оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Касби тумани ИИБ ТБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

"Ҳурматли ҳайдовчилар йўлларда ҳаракатланганда эҳтиёткор бўлишларингизни, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларингизни сўраб қоламиз" дейилади хабарда.

 

    Бошқа янгиликлар