АсосийЖАМИЯТ

Андижонда “Камаз” уриб кетган велосипедчи воқеа жойида вафот этди

13 май куни соат 08:10 ларда, Андижон вилояти, Булоқбоши тумани, Барлос МФЙ, Бозорхидирша...

'Андижонда “Камаз” уриб кетган велосипедчи воқеа жойида вафот этди'ning rasmi

13 май куни соат 08:10 ларда, Андижон вилояти, Булоқбоши тумани, Барлос МФЙ, Бозорхидирша кўчаси ҳудудида ҳайдовчи 1986 й.т. М.Ш. “Камаз 5511” русумли юк транспорт воситасини бошқариб кетаётиб, йўл қатнов қисмининг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган велосипед ҳайдовчисини уриб юбориб, ЙТҲ содир этган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Натижада, велосипед ҳайдовчиси 1990 й.т. Р.Х. (эркак) олган оғир тан жароҳатлари оқибатида ЙТҲ жойида вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Булоқбоши тумани ИИБ ТБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

"Ҳурматли ҳайдовчилар пиёда ва велосипедчиларга эътиборли бўлишингизни, пиёда ва велосипедчилар белгиланмаган жойлардан ҳаракатланмаслигингизни ва барча ҳаракат иштирокчилари йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларини сўраб қоламиз" дейилади хабарда. 

 

    Бошқа янгиликлар