Сардоба сув омборининг тошқини натижасида Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларидаги аҳоли яшаш хонадонларига зарар етди. Зудлик билан аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш ҳамда содир этилиши мумкин бўлган жиноятларни олдини олиш мақсадида Ички ишлар вазирлиги, Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳамда бошқа вилоятлардан ходимлар жалб этилди. Талафот натижасида хонадонларда бўлган кўплаб уй ҳайвонлари нобуд бўлди, айрим фуқароларнинг чорва моллари ҳар тарафга тарқаб кетди.
Сардоба, Оқолтин ҳамда Мирзаобод туманларига бириктирилган ички ишлар органлари ходимлари томонидан талофат бўлган ҳудудлардан жами 4 405 бош қаровсиз юрган чорва моллари аниқланиб, эгалари аниқлангунига қадар сақлаш учун белгиланган жойларда сақланиб, ҳозирда 3 305 бош чорва молларнинг ички ишлар органлари ходимлари томонидан эгаларига қайтарилди.
Хусусан, 9 май куни Мирзаобод тумани, "Навбаҳор" маҳалласида яшовчи фуқаро Х.Тўйчиевнинг сув тошқини оқибатида йўқолган 7 бош қорамоллари Мирзаобод тумани ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш гуруҳи тезкор вакили катта лейтенант А.Норбўтаев томонидан Мирзаобод туманидаги дала майдонидан топилиб, фуқаро Х.Тўйчиевга тилхат асосида фотосуратга олиниб топширилди.
Мирзаобод тумани, "Навбахор" маҳалласи, Х.Олимжон кўчаси, 25-уйда яшовчи фуқаро А.Отақуловнинг сув тошқини оқибатида йўқолган 1 бош қорамоли Сирдарё вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси катта тезкор вакили майор Ж.Хўжамқулов томонидан Мирзаобод туманидаги дала майдонидан топилиб, фуқаро Х.Тўйчиевга тилхат асосида фотосуратга олиниб топширилди.
Мирзаобод тумани, "Навбаҳор" маҳалласи, Бобур кўчаси, 20-уйда яшовчи фуқаро Ж.Алибековнинг сув тошқини оқибатида йўқолган 1 бош қорамоли ва 1 бош қўйи Сирдарё вилояти ИИБ ЖҚБ ва Мирзаобод тумани ИИБ ходимлари томонидан Мирзаобод туманидаги дала майдонидан топилиб, фуқаро Ж.Алибековга тилхат асосида фотосуратга олиниб топширилди.
Мирзаобод тумани, "Навбаҳор" маҳалласи, А.Навоий кўчаси, 1-уйда яшовчи фуқаро А.Сайдуллаевнинг сув тошқини оқибатида йўқолган 3 бош қорамоли Сирдарё вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан Мирзаобод туманидаги дала майдонидан топилиб, фуқаро А.Сайдуллаевга тилхат асосида фотосуратга олиниб топширилди.
Мирзаобод тумани, "Навбаҳор" маҳалласи, Х.Олимжон кўчаси, 17/10-уйда яшовчи фуқаро С.Махмудовнинг сув тошқини оқибатида йўқолган 2 бош қорамоли Сирдарё вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан Мирзаобод туманидаги дала майдонидан топилиб, фуқаро С.Махмудовга тилхат асосида фотосуратга олиниб топширилди.
ИИВ Тезкор қидирув ҳамкорлиги бошқармаси ўта муҳим ишлар бўйича тезкор вакиллари подполковник А.Сарабеков ва подполковник Б.Сулаймоновлар томонидан Мирзаобод тумани, "Навбаҳор" маҳалласида ўтказилган тезкор суриштирув тадбирлари давомида дала майдонларида қаровсиз ҳолда юрган 15 бош қора моллар аниқланиб, эгаси топилгунга қадар сақлаб туриш учун “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг машина-трактор паркига топширилди.
Сирдарё вилояти ИИБ ЖҚБ катта тезкор вакили катта лейтенант Д.Чулиев ва Мирзаобод тумани ИИБ ТЭҚКГ тезкор вакили катта лейтенант А.Норбўтаевлар томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида Мирзаобод тумани, "Навбаҳор" маҳалласи ҳудудидаги дала майдонларида қаровсиз ҳолда юрган 25 бош қора моллар аниқланиб, эгаси топилгунга қадар сақлаб туриш учун “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг машина-трактор паркига топширилди.
ИИВ, Сирдарё вилояти ИИБ ва Сардоба тумани ИИБ ЖҚБ тезкор ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ишлари давомида Сардоба тумани, "Юртдош" маҳалласи ҳудудидаги дала майдонида 66 бош қора мол ва 53 бош қўйлар қаровсиз юрганлиги аниқланди. Ушбу аниқланган чорва моллари эгалари аниқлангунга қадар Сардоба тумани, "Бирлик" МФЙ ҳудудидаги чорва фермасига сақлаш учун жойлаштирилди.
Бундан ташқари 1 100 бош ҳайвонлар сақлаш учун махсус жойларга жойлаштирилди. Шулардан, 121 боши Сардоба туманига, 237 боши Оқолтин туманига, 742 боши Мирзаобод туманига жойлаштирилди.
Ушбу чорва моллари сақланаётган майдонда тўсиқ постлар ташкил қилиниб, чорва молларини олиб кетаётган ҳар бир юк машинаси ва пиёдалар назоратдан ўтказилиб, ушбу мулк айнан шу фуқарога тегишли эканлиги синчиклаб ўрганилиб, жараён фото ва видео тасвирга олиниб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилгандан сўнггина чорва моллари ўз эгаларига қайтарилмоқда. Бу орқали чорва моллари ва бошқа нарса-буюмлар туман ҳудудидан ноқонуний олиб чиқилишининг олди олинмоқда.
Юқорида келтирилган ҳолатлар юзасидан ички ишлар органлари ходимлари томонидан ишлар давом эттирилмоқда.






